Янгиликлар

КАМОНГАРОН ВА ВАҒАШТИДА СУВ МУАММОСИ БАРТАРАФ ЭТИЛАДИ

Муаммо – ундан қайси йўл билан бўлсада қочиш ёки уни хаспўшлаш учун кўтарилмайди. Аҳоли нимадандир норози бўлса, ечими мураккаброқ масалага дуч келса, тегишли идораларга, шунингдек, оммавий ахборот воситаларига мурожаат қилади.
 
  Аслида ҳар қандай муаммонинг ечими бор. Фақат, истак ва тўғри ёндашув бўлса, бас. Kun.uz сайтида эълон қилинган “Ургутдаги икки қишлоқ можароси: нуронийлар ўзаро муроса йўлини қидиришлари керак эмасмиди?” сарлавҳали мақолада кўтарилган масала ҳам ана шундай муаммолар сирасига киради.

"Ургут" эркин иқтисодий зонасида умумий қиймати 272.0 млн. долларлик 49 та лойиҳа амалга оширилди. Натижада 3288 та янги иш ўринлари яратилди

Камонгарон ва Вағашти маҳаллаларини узлуксиз тоза ичимлик суви билан таъминлаш масалалари муҳокама этилди

Азал-азалдан аҳоли зич жойлашган ҳудудларда ер ва сув масаласи долзарб муаммолар сирасига кирган. 513 мингдан ортиқ аҳоли яшовчи Ургут туманининг тоғли ҳудудларида ҳам шу каби масалалар баъзида кўзга кўриниб, баъзида аҳоли тортишувларига сабаб бўлмоқда. Жумладан, Камонгарон ва Вағашти маҳаллаларида ҳам узоқ йилдан буён ичимлик суви тақсимоти билан боғлиқ муаммо маҳаллий аҳолининг эътирозларига сабаб бўлиб келаётган эди.

2015-2020 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15