Янгиликлар

ТУМАНИМИЗ ЙЎЛЛАРИ ТАМИРЛАНМОҚДА 

Бугун туманимизда ҳар бир соҳада бўлгани каби йўлларни таьмирлаш ишларига  ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. Мавжуд йўлларни таъмирлаш ва кенгайтириш, талабдан келиб чиққан ҳолда айни вақтда Ургут шаҳрининг марказидаги таъмирталаб бўлиб қолган  йўл асфальт қилиниб  таъмирланмоқда. Шунингдек ушбу таъмирланаётган йўлнинг ён томонидаги панжарлар қайта таъмирланмоқда ва шаҳар кўркига кўрк қўшмоқда.

Халқ депутатлари Ургут туман Кенгашининг тўртинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессияда  Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари ва масалага алоқадор  ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этишди.

Туман ҳокими Мирзоқишлоқ махалласида

Ургут тумани ҳокими М.Турдиев ҳамда туман прокурори Ш.Холмурзаев билан биргаликда 1-сектор худудидаги Мирзоқишлоқ  маҳалласида фаолият юритаётган озиқ-овқат  дўконлари фаолияти билан танишди. 
Учрашувда нарх-навонинг асоссиз оширилиши жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида кўрсатмалар ва тадбиркорларни қийнаб келаётган муоммолар ечими бўйича амалий ёрдамлар берилди.
Оилавий шароити оғир, кам таъминланган, ногиронлиги бор боқувчисини йўқотган оилаларга ёғ ва озиқ овқат махсулотлари тарқатилди

Тумани ҳокими ҳамда туман прокурори биргаликда 2-сектор Тоғли худуд Қоратепа маҳалласида

Ургут тумани ҳокими М.Турдиев ҳамда туман прокурори Ш.Холмурзаев билан биргаликда 2-сектор Тоғли худуд Қоратепа маҳалласидаги қишлоқ врачлик пункти фаолияти билан яқиндан танишиб, маҳалла худудида фаолият юритаётган озиқ-овқат дўконларидаги санитария аҳволи ўрганилиб, нарх-наво барқарорлиги сақлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. 
Оилавий шароити оғир, кам таъминланган, ногиронлиги бор боқувчисини йўқотган оилаларга ёғ ва озиқ овқат махсулотлари тарқатилди

2015-2020 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15