Янгиликлар

Ярим тун бўлишига қарамай ҳокимлик томонидан мактаблар ўрганилмоқда

Айни дамда, кеч бўлиб қолганига қарамай туман ҳокимлиги ходимлари таркибидан ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан жойлардаги барча умумтаълим мактабларида иситиш тизимларининг ҳолати ўрганилмоқда.

Ichki ishlar vazirining oʻrinbosari Urgut tumanida oʻrganishlar olib bordi

Bugun, Ichki ishlar vazirining oʻrinbosari general-mayor B.Y.Mirzarahimov tumanimizda tashkil etilgan savdo yarmarkalariga tashrif buyurib, oziq-ovqat narxlari bilan tanishib chiqdi. Tashrif davomida, ijtimoiy koʻmakka muhtoj oilalar holidan ham xabar olindi.

Shuningdek,  suyultirilgan gaz bilan taʼminlash markaziga borib, ayni paytdagi aholiga tabiiy gaz yetib bormagan hududlardagi suyultirilgan gaz taʼminoti ahvoli va gaz balonlarining xavfsizlik nuqtai nazaridan texnik sozligi tekshirilib, aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish uchun aniq koʻrsatmalar berildi.

Тумани ҳокими Ботир Жабборовнинг Янги йил байрами муносабати билан, Ургут аҳлига йўллаган байрам табриги

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗ ТУМАНДОШЛАР ! 

Аввало Сизларни, Сизлар орқали туманимиз аҳлини бугунги шодиёна кун - янги 2023 йилнинг кириб келиши муносабати билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. 

Яқинлашиб келаётган 2023 йилда, хонадонингизда омад ва бахт, мустаҳкам соғлиқ, оилавий қувонч ва тотувлик ҳеч қачон сизни тарк этмаслигини тилайман.
Сиз азизларга янги йилда омад ёр бўлсин!

Ургут тумани ҳокими
Б.Жабборов

 

Тумани ҳокими Ботир Жабборовнинг Янги йил байрами муносабати билан, Ургут аҳлига йўллаган байрам тадбриги

Мигрантлар оилалари ва эҳтиёжманд фуқаролар доим эътиборда

 

Ёрдамга муҳтожларга кўмаклашиш, меҳр ва мурувват кўрсатиш азалий қадриятларимиздан бири саналади. Зеро, давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламини ҳимоя қилиш лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратилишида ҳам катта маъно мужассам.

Бугун байрам арафасида Ургут тумани сектор раҳбарлари маҳаллаларда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган фарзандлар, боқувчисини йўқотган ва айни пайтда хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган тумандошларимизнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди ҳамда уларга янги йил совғалари топширилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15