Янгиликлар

ОФАРИН, РУҚИЯ!

Спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор туфайли ёш шахматчи ўсмирларимиз Осиё, жаҳон биринчиликларида катта ютуқларни қўлга киритмоқда. 
Беларусь пойтахти Минск шаҳрида шахматнинг блиц ва рапид йўналиши бўйича ўсмирлар ўртасида II Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Ғолиблар орасида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси, Қуйи Тегана маҳалласида жойлашган 81-умумтаълим мактабининг 2-синф ўқувчиси Руқия Олимова ҳам борлиги ургутликлар қалбини фахр-ифтихорга тўлдирди.

ЁШЛАРИМИЗ РЕСПУБЛИКА ФЕСТИВАЛИДА ҚАТНАШАДИ

Давлатимиз раҳбарининг “Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармонларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳридаги “Ёшлик” истироҳат боғида “Бағрикенг Ўзбекистон” ёшлар фестивалининг вилоят босқичи ўтказилди. 

ТИББИЁТ МАСКАНЛАРИГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ

Қишлоқ врачлик пунктлари ва тез тиббий ёрдам шохобчаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида қилинаётган амалий ишлар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш мақсадларига қаратилгани билан аҳамиятлидир. 

2015-2019 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15