Янгиликлар

ФАВВОРАЛАР САЙЛИ туманимизда кенг нишонланди

1 май куни Ургут маданият ва истироҳат боғида “Фавворалар сайли” ёшлар оммавий-маданий тадбири бўлиб ўтди. Фавворалар атрофи эрта тонгдан байрамона тус олди. Мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари, ахборот-ресурс марказлари ҳамда “Баркамол авлод” болалар маркази жамоаларининг кўргазмалари ва санъаткорларнинг саҳна кўринишлари тадбир иштирокчиларига хушнудлик улашди. 

НОМИ ЎЧСИН УРУШНИНГ, ЖАҲОНДА!

Уруш - қадим-қадимдан инсоният бошига фақат мусибат ёғдирган, ҳар-бир оилани яқин жигаридан айирган мудҳиш воқеа. Ана шунинг учун жангу-жадални келтириб чиқарган шахслар қаттиқ қораланган, лаънатланган одамлар тинчлик учун жон фидо қилганлар.

МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ - БАНДЛИККА КЎМАК

Ургут қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Унда меҳнат бозорига биринчи маротаба кириб келаётган касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ҳамда одам савдосидан жабрланганлар, ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган, банд бўлмаган аҳоли қатлами иштирок этди.

ЁШЛАР – КЕЛАЖАК БУНЁДКОРИ

Ургут маданият ва истироҳат боғида туманимизнинг барча қишлоқ ва маҳаллалари, мактаб, коллежларидан келган минглаб ёшлар жамулжам бўлди.
Бир томонда 1-болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари, ёш боксчилар, каратэ, таэквондо, дзю-до секцияси аъзолари ўз маҳоратини намойиш қилган бўлса, иккинчи томонда “Баркамол авлод” болалар маркази томонидан ҳунармандчилик, тикувчилик, тасвирий санъат намуналари кўргазмаси иштирокчилар эътиборига тақдим этилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15