Янгиликлар

Гиёҳванд модда яширган шахс имом-хатиб эдими?!

Шу кунларда айрим ижтимоий тармоқлар томонидан “Навоий вилоятида Қуръони карим китоби ичига гиёҳванд модда яширган имом-хатиб (айрим манбаларда “мулла”) қўлга олинди” деган хабар тарқатилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ушбу ҳолатни тезкорлик билан ўрганиб, мазкур қўлга олинган шахс Диний идора тизимида мутлақо ишламаслиги тўғрисида тегишли оммавий ахборот воситалари ва интернет манбалари масъулларига хабар берилди. Шундан кейин “имом-хатиб”, “мулла” сўзлари “шахс”, деб қайта таҳрир қилинди.

“Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан 26 минг киши тақдирланади

  Ҳукуматнинг тегишли қарори билан “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланадиган соғлиқни сақлаш соҳасининг жонкуяр вакиллари, саховатли тадбиркорлар, давлат ташкилотлари ва жамоат бирлашмаларининг фидойи ходимлари ҳамда бошқа ташаббускор ва фаол фуқаролар рўйхати тасдиқланди.

Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари “Меҳр-саховат” кўкрак нишонлари ўз эгаларига жойларда тантанали вазиятда топширилишини ташкил этади.

Биринчи марта ишга қабул қилинган ёшлар қанча миқдорда даромад солиғи тўлайди?

Президентнинг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сон Фармоннинг 13-банди тўққизинчи хатбошисида таълим муассасасини тамомлаганига уч йил бўлмаган, биринчи марта ишга қабул қилинган ёшларга даромад солиғини биринчи йил учун 50 фоиз, иккинчи ва учинчи йиллар учун эса 25 фоизга камайтириш белгиланган (2017 йилдаги таҳрирда).

Ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмайди 

Ургут тумани “Қайроқли” маҳалласида яшовчи Ўринова Нозигул исмли фуқаро жорий йилнинг 29 июль куни Ургут туман адлия бўлимига “2017 йил март ойида бола парваришлаш таътилига чиққанлигингини, бироқ ҳозир иш жойи (лавозим)и га чиқиш учун ариза билан мурожаат қилганлигига қарамасдан тиббиёт бирлашмаси ишга чиқиш учун лавозимига қайтармаётганлигидан”дан норози бўлиб шикоят ариза билан мурожаат қилган.

2015-2020 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15