Янгиликлар

Ургутлик ёш тадбиркорнинг ташаббуси

  Ургут туманидаги ижтимоий кумакга муҳтож бўлган 10 нафар фуқаролар ва тоғли чегара ҳудудидаги Ваткан Қузибек маҳалласида истиқомат қилувчи 20 нафар  кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга тумандаги ташаббускор тадбиркор томонидан 9 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Шундай Рамазон кунларининг илк кунидан бошлаб савобли ишларни бошлаб юборган тадбиркорларга туман ҳокимлиги ўз миннаддорчилигини билдиради.                                                                

Мерганча маҳалласидаги оилаларга ёрдам кўрсатилди

Ургут туман ҳокимлиги, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошидаги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ходимлари томонидан Мерганча маҳалласида яшовчи 15 нафар кам таъминланган , боқувчисини йўқотган ва кунлик ишларда ишловчилар хонадонларига бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Марказий кўчалар ободонлаштирилмоқда

Ургут шаҳридаги марказий кўчаларида кенг кўламдаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.
Ургут тумани Ободонлаштириш бўлими, ҳамда жамоатчилик ходимлари  4 фаслда, эртаю-кеч ўз ишларини сидқидилдан бажариб келишоқда.

2015-2020 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15