Янгиликлар

Самарқандлик коллеж ўқувчисининг ташаббуси бутун вилоятда қулоч очмоқда

Яхши китоб инсонда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтириб, яхшилик ҳамда эзгуликка ундайди. Бу иборани биз ёшларнинг ҳаётда орзуларимиз сари интилишимизга алоҳида ўрни бор.

Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг тўртинчи сессияси ўтказилмоқда

Айни пайтда вилоят ҳокимлигида олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг тўртинчи сессияси ўтказилмоқда. 

Сессия кун тартибида депутатлар томонидан вилоятда ёшларнинг бандлик даражасини ошириш ва “5 та муҳим ташаббус” доирасида ишлар самарадорлигини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ва бошқа бир қатор масалалар муҳокама этилиши белгиланган.

Австрия ишбилармонлари Самарқандда

Бугунги кунда вилоятимизда Австрия тадбиркорлари билан ҳамкорликда, уларнинг сармояси иштирокида меҳмонхона, туризм, автомобилларни ижарага бериш хизматлари, қандолатчилик, гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда бир қатор қўшма корхоналар ташкил этилиб, самарали фаолияти йўлга қўйилган.

КЎКРАК НИШОНИ МУБОРАК, АЗИЗ УРГУТЛИКЛАР!

Вилоят халқ таълими бошқармасининг ҳайъат йиғилишида вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Саидаҳмад Усмонов Халқ таълими вазирининг тегишли буйруғига мувофиқ, фаолияти давомида педагогик жамоасида фаоллиги ва фидойилиги билан, баркамол авлодга таълим-тарбия беришда намуна бўлаётган, интеллектуал салоҳиятли ёшларни вояга етказишда ўз ҳиссасини қўшиб келаётган 46 нафар педагогларга “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонини топширди.
Қувонарлиси, булар орасида ургутлик зиёкорларимиз ҳам бор! 

2015-2020 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15