Янгиликлар

Ургут тумани хокими М.Турдиев томонидан тумандаги Испанза худудидаги 5та махалла фукаролар йигини билан сухбат олиб борди

Ургут тумани хокими М.Турдиев томонидан тумандаги Испанза худудидаги 5та махалла фукаролар йигини фукаролари ва нуроний отахон онахонлар билан бир пиёла чой устига учрашиб, махаллаларда килинадиган ободонлаштириш, богча курилиши, йулларни таъмирлаш, сув иншоотини ва соликларни уз вактида тулаш ва бошка масалаларни гаплашиб,тегишли мутасаддиларга тегишли курсатмаларни бериб, ободонлаштириш ишларини бошладилар

Тумандаги Уроқбойжар махалласи Қатортут қишлоғида янги артезан қурилиш ишларини бошланди

Ургут туман ҳокими М.Турдиев томонидан тумандаги Уроқбойжар махалласи Қатортут қишлоғида яшовчи фуқароларнинг қуртлаган сув ичиб келмоқдамиз деган мурожаати хал қилинди. Айни вақтда янги артезан қурилиш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда. Яқин кунларда Қатортутликлар тоза ичимлик суви истеъмол қилишни бошлайди.

Хайт байрами муносабати билан тумандаги Мурувват уйига байрам дастурхони ташкиллаштириб берилди

Ургут тумани хокимлиги ташаббуси билан хомийларни жалб килган холда Хайит байрамига  Ургут Мурувват уйида даволанаётган 450 нафар беморларга байрам дастурхони ташкиллаштириб берилди

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15