Янгиликлар

ШЕР ВА ҚУЁШ ТИМСОЛИ НИМАНИ БИЛДИРАДИ? 

Инсон юзи акс этган қуёш ва шер тимсолини қаерда кўргансиз? Тўғри, яқин-яқингача муомалада бўлган 200 сўмлик миллий купюрада ҳам бу шакл акс эттирилганди. Самарқанддаги Регистон майдонининг ўнг томонидаги Шердор мадрасаси пештоқида ҳам бир-бирига параллел тарзда иккита ана шундай тимсол акс этган. Испан элчиси Дон Рюи Гонзалес де Клавихонинг кундаликларида ҳам Шаҳрисабздаги Оқсарой ёдгорлик мажмуасида худди шундай шер ва қуёш тимсоли акс этганини ёзиб қолдирган.

Яшил макон умуммиллий лойиҳаси амалда

Бугун Ургут туман 1-сон касб-ҳунар мактабида «Яшил макон» лойиҳаси доирасида кочат ниҳоллари экиш, «Устозлар боғи» яратиш мақсадида тадбир бўлиб ўтди.
Мактаб директори Муродулло Холиқов, Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини раиси Умида Қудратовалар сўзга чиқиб, «Яшил макон» лойиҳасининг мақсади ва вазифалари тўгрисида тўхталиб отдилар.
Шундан сўнг жами 1100 туп ўрик, шафтоли, шунингдек, терак ниҳоллари янгидан яратилаётган «Устозлар боғи»га экилди.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Асқар Эшонқулов, маҳалла фаоллари, оқсоқоллар, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Ургут туманида психологик тренинг ўтказилди.

Ургут тумани ИИБ Пробация ҳисобида турган назорат остидаги шахслар билан давра суҳбати ҳамда Ургут тумани ИИБ психолог инспекторлари билан ҳамкорликда психологик тренинг ўтказилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15