Янгиликлар

ТЕРАК МАҲАЛЛАСИДА АМАЛИЙ ИШЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Ургут туманининг чегара олди маҳаллаларидан бири Терак маҳалласида электр таъминотини янада яхшилаш мақсадида 4 дона трансформатор пункти ҳамда 250 дона темир бетон устунлари келтирилиб, ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
 

«Биз буюк юрт фарзандларимиз»

Самарқанд вилояти ҳокимининг 2023-йил 13-февральдаги 50-7-0-Қ/23-сон  «Самарқанд вилояти ҳудудидаги ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларининг самарадорлигини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 51-7-0-Қ/23-сонли, “2023-йилда Самарқанд вилояти  ҳарбий-маъмурий сектори фаолиятини ташкиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини тасъминлаш мақсадида 2023-йил 13-март куни туман ҳокими Б. Ш.

Ҳамкасбининг пластик карталаридан 1 350 000 сўм пулни ўмарган шахс аниқланди

Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида, Ургут тумани Пастки Калангар маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.Н. 2022 йилнинг 16 декабрь куни ҳамкасби З.Н.га тегишли банк карталарини унинг сумкасидан пайт пойлаб ўғирлаб, ичидаги 1 350 000 сўм миқдоридаги пул маблағларини ноқонуний ўзлаштириш билан боғлиқ жиноят  фош этилган.

Ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қонун устувор жазо муқаррарлиги таъминланган.

Ургут тумани ИИБ 
ҳузуридаги тергов бўлими

NAVBATDAGI TADBIRKORLAR QABULI BOʻLIB OʻTDI

Bugun Urgut tumani Quyi Algar mahallasida joylashgan Urgut tumani Pedagogika kolleji binosida tuman hokimi B.Jabborov, sektor rahbarlari ishtirokida navbatdagi tadbirkorlar qabuli boʻlib oʻtdi.

Ushbu qabul davomidan 4 nafar tadbirkor ishtirok etib, ularning murojaatlari birma-bir tinglandi. Har haftalik ijro muddati bilan, murojaatlar tegishli masʼullar biriktirildi.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15