Янгиликлар

Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари ташкил этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 йилдаги 824-сонли қарорига кўра,  етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага тарбияга (патронат) олаётган ёки оилавий болалар уйи ташкил этаётган фуқароларни тайёрлаш мақсадида «Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчаларида Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари ташкил этилади.

Ҳисоблагичлар фақат ДХМ ёки ЯИДХП орқали қиёсловдан ўтказилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 698-сон 20.08.2019 қарорига мувофиқ 2019 йил 1 ноябрдан бошлаб ҳисобга олиш ускуналарини қиёсловдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш даврийлиги:

- юридик шахслар учун – 4 йил;

- жисмоний шахслар учун – 8 йил.

Мобил қурилмалар рўйхатга олинади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 сентябрдаги мамлакат ҳудудига ноқонуний тарзда кириб келаётган мобил алоқа воситалари савдосига чек қўйиш, фойдаланувчиларнинг шахсий телефонини йўқотиш ёки ўғирлатиш ҳолатларини камайтиришни назарда тутган қарорига мувофиқ Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмалар рўйхатга олинади.

Мобил қурилмалар IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш жараёни уч босқичда ўтказилмоқда:

Ургут туманидаги МФЙ раислари иштирокида "Обод маҳалла", "Обод кўча", "Файзли хонадон" номли кўрик-танловнинг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танлов ғолибларини аниқлашда асосий эътибор аҳоли пунктларининг ободончилиги, тозалиги, кўча ва йўл бўйларини тартибга келтириш, уй-жойларни таъмирлаш, оқлаш, бўяш, томорқаларга мева-сабзавот, картошка ва полиз экинлари экиш, ерлардан унумли фойдаланиш, кўчаларга, хиёбонларга, ҳовлиларга мевали-манзарали дарахтлар ва гул кўчатлари экиш, шакл бериш, кўчат ва қаламчалар тайёрлаш, кўргазмали тарғибот воситаларини жойлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг оммага етказиш, бу борадаги ташкилий — амалий ва тарғибот ишларини янада кучайтириш ва тизимли ташкил этишга қар

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15