Янгиликлар

21 нафар ургутлик ёш спортчилар совриндор бўлишди

Жорий йилнинг 25-26 март кунлари Тошкент шаҳрида спортнинг TAEKWON-DO ITF тури бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида  Ургут туманидаги 2 сон спорт мактабининг 31 нафар ёш спортчилари иштирок этди.

Улардан 21 нафари, 3 та олтин, 4 та кўмуш ва 14 та бронза медалларини қўлга киритиб,  чемпион ва совриндор бўлишди.

Келгуси, Ўзбекистон кубоги ҳамда Осиё Кубоги мусобақаларида ёш спортчиларимизга омад тилаб қоламиз!

Ургут тумани ИИБ ходимлари томонидан, наркотик гиёҳвандлик воситаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида тезкор тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тадбирлар давомида,  Испанза маҳалласида яшовчи 1977 йилда туғилган фуқаро М.М. яшаш уйи ётоқхонасида 2 дона 2,5 мл ҳажмли бир марталик ишлатиладиган тиббиёт шприцлари ичида сарғиш рангли суюқ ҳолдаги 0,015 граммга тенг бўлган “героин” гиёҳвандлик моддаларини, қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Фуқарога нисбатан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 273- моддаси 5 қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда, ҳолат юзасидан терговга ҳаракатлари олиб борилмоқда.

©️Ургут тумани ИИБ Бошқармаси
 

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг аукцион орқали ер участкаси сотиб олиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади

Ҳукумат қарори (122–сон, 23.03.2023 й.) билан Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга кўра, ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, оиласи таркибида ногиронлиги бўлган шахслар сонидан қатъи назар, БҲМнинг 100 бараваригача (30 млн сўмгача) миқдорда бир марталик тўлов ажратилади.

Референдумда кимлар иштирок этиш ҳуқуқига эга... 

Бугунги кундаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Қонунни референдум-умумхалқ овозига қўйилиши ҳуқуқий демократик давлатчилигимизда халқ манфатии устунлигидан далолат беради.  

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 9-моддасида “Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумий овоз (референдум)га қўйилади” деб белгиланган. 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15