Янгиликлар

Ўрамасда боғча яна биттага кўпайди.

Бугун Ургут тумани Ўрамас маҳалласида инвестиция дастури бўйича яна бир боғча ўз иш фаолиятини бошлади.

23-сонли ушбу боғча 100 нафар тарбияланувчини ўз бағрига олади ҳамда 25 та янги иш ўрни яратилади. 
Боғча очилишида туман ҳокими М. Турдиев сўзга чиқиб барча очилиш маросими иштирокчиларини замонавий МТМ биноси билан табриклаб келажакда ушбу даргоҳдан юртимиз обрўсини дунёга танитадиган инсонлар чиқишини тилади.

Ургут туман прокурори 2-сектор раҳбари Ш.С.Холмурзаев штаб аъзолари ҳамда мутасадди ташкилот ходимлари билан биргаликда аввалги сайёр қабулдаги назоратга олинган мурожаатлар масъул ходимлар томонидан ижро этилганлик ахволи ўрганилди.

Ургут туман прокурори 2-сектор раҳбари Ш.С.Холмурзаев штаб аъзолари ҳамда мутасадди ташкилот ходимлари билан биргаликда сектор ҳудудидаги "Украч" МФЙда қишки мавсумга тайёргарлик кўриш, фуқароларнинг эътирозлари ва мурожаатларида сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш мақсадида аҳоли ўртасида учрашув ўтказиб, аввалги сайёр қабулдаги назоратга олинган мурожаатлар масъул ходимлар томонидан ижро этилганлик ахволи ўрганилди.

Ургут туман ҳокими М.Турдиев тумандаги Мангитобод ва Ғиштмасжид маҳаллаларида аҳоли билан сайёр учрашиб, уларнинг муаммолари бўйича гаплашиб олди.

Ургут туман ҳокими М.Турдиев тумандаги Мангитобод  ва Ғиштмасжид маҳаллаларида  аҳоли билан сайёр учрашиб, уларнинг муаммолари бўйича гаплашиб олди. Шунингдек, ушбу маҳаллаларда жойлашган  мактаб ва боғчани фаолияти билан танишиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмани берди.

Ургут тумани ҳокимининг Конституция куни муносабати билан байрам табриги!

Азиз юртдошлар, 8-декабр Конституция куни билан барчангизни муборакбод этаман. 1992 йил 8-декабр куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, энг аввало барчамизга Ўзбекистон озодлигининг шаҳодати сифатида қадрлидир.
Конститиция 6 бўлимдан, 26 бобдан ва 128 моддадан иборат.

Конституциямиз шукуҳи кезиб юрган шу кун­ларда, мамлакатимизнинг барча ҳу­дуд­ларида бўлгани каби, Ургут туманида ҳам юрт равнақи йўлида кенг кў­лам­ли яратувчанлик ва бунёдкорлик иш­лари амалга оширилганлигини мамну­ният билан эътироф этиш лозим.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15