Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда "Ургут ҳокими оиламиз 12 йилдан бери ишлатиб келаётган ерни бошқаларга бериб юбормоқда" сарлавҳаси остида чиқарилган мақола юзасидан.

Ижтимоий тармоқларда "Ургут ҳокими оиламиз 12 йилдан бери ишлатиб келаётган ерни бошқаларга бериб юбормоқда" сарлавҳаси остида чиқарилган мақола юзасидан

 Ургут тумани Мерганча маҳалласида яшовчи 
Фуқаро Махмарахимов Парда ушбу масалада бундан аввал ҳам бир неча маротаба мурожаат этган бўлиб, барча мурожаатлари тумандаги мутассади ташкилотлар томонидан ўрганиб чиқилган ва белгиланган тартибда мурожаатчига жавоб хати юборилган.

Ургут тумани ҳокими М.Турдиев, туман прокурори Ш.Холмурзаев ва тегишли мутахассислар билан биргаликда тумандаги Қорабулоқ маҳалласида учрашув ўтказди.

Ургут тумани ҳокими М.Турдиев,  туман прокурори Ш.Холмурзаев  ва тегишли мутахассислар билан биргаликда тумандаги Қорабулоқ маҳалласида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг маҳаллада боғча ва мактабда қўшимча янги бино қуриш бўйича қилган мурожаатлари жойида ўрганиб чиқиб, аҳоли билан учрашиб муаммоларни ижобий ҳал қилинди, 2020 йилда 150 ўринли боғча қурилиши, мактабга қўшимча бино қуриш 2021 йил дастурига кирганлиги бўйича тушунтириш берилди.

УРГУТ МАЙИЗИГА НОВВОТ ТЕНГ КЕЛМАС

“Ургут майизига новвот тенг келмас”, дея куйлаган ҳофизни ортиқча муболағада айблай олмайсиз. Чунки саховатли қуёш, унумдор тупроқ, танти табиат маҳсули бўлган ноз-неъматларимиз чиндан ҳам тотли ва хуштаъм. Шунинг учун ҳам юртимиз ва хорижда уларнинг харидори кўп.

ЭКСПОРТ ҲАЖМИ ОШАДИ

Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Самарқанд Гулобод” корхонасида асосан уй-рўзғор, ошхона буюмлари ишлаб чиқарилмоқда. 2015 йилда иш бошлаган корхонада бугунга келиб 50 нафар ишчи-ходим меҳнат қилади. 
Банкдан олинган 50 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит эвазига корхонага замонавий технологиялар келтириб ўрнатилди. “Ургут” ЭИЗ ҳудудидаги 2 та цехда ўнлаб турдаги маҳсулотлар тайёрланяпти. Улар ички бозорга йўналтирилиши баробарида Тожикистон Республикасига ҳам экспорт қилинмоқда. 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15