Янгиликлар

Ургут тумани "Энг яхши ташкилот рахбари" номинацияси ғолиби аниқланди.

Ургут тумани Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси рахбари Б. Жумановни тумандаги ташкилот рахбарлар ўртасида "Энг яхши ташкилот рахбари"  номинациядасида ғолиб бўлганлиги билан Ургут туман ҳокимлиги номидан табриклаймиз.
Бугун туман ҳокими М. Турдиев Ургут тумани Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси рахбари Б. Жумановни табриклаб эсдалик совғаси топширди.

Ургут туманидаги Fresh Frutis фермер хўжалигида туман ҳокими ва мутассади ташкилот раҳбарлари иштирокида кўргазмали семинар бўлиб ўтди. 

Ургут туманидаги Fresh Frutis фермер хўжалигида туман ҳокими ва мутассади ташкилот раҳбарлари иштирокида тумандаги 30 ёшгача бўлган ёшлар билан  қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш масаласи бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди. 

Семинарда иштирок этган ёшларга қишлоқ хўжалигида ер ажратиш, интенсив боғлар барпо қилиш, кредит олиш тартиби тушунтирилиб  чора тадбирлар белгилаб олинди.

ЁШЛАР МАСАЛАСИ ҲАМИША ЭЪТИБОРДА БЎЛАДИ

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ташаббуси билан “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви лойиҳаси доирасида Қоратепа ва Мирзабоғлон-Чеп маҳаллаларида ташкил этилган учрашувда сўзга чиққан иқтидорли ва фаол ёшлар юртимизда ёшларга яратилаётган имкониятлардан мамнун эканликларини билдиришди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15