Янгиликлар

 Маҳалла инфратузилмаси яхшиланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023-йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408 сонли қарори асосида, Сўфиён маҳалласидан олис тоғли ҳудудларга элтувчи ички кўчанинг 360 метр қисмига асфальт қопламасини ётқизиш ишлари бошланди.

“Ургут садоси” газетаси қошидаги Матбуот уйида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

“Ургут садоси” газетаси қошидаги Матбуот уйида бўлиб ўтган матбуот анжуманида туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи, майор Баҳодир Холмоновнинг тизим томонидан 2022 йил туманда йўл ҳаракати хавфсизлиги доирасида амалга оширилган ишлар ва жорий йилнинг ўтган даврида бажарилаётган вазифалар хусусидаги маърузаси тингланди.

Конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда унинг ҳаётимиздаги ўрни мавзусида тарғибот учрашуви ўтказилди.

Ургут тумани ИИБ бошқарма бошлиғи З.Мамадалиев томонидан, Конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда унинг ҳаётимиздаги ўрни мавзусида тарғибот учрашуви ўтказилди.
 

Референдум тушунчаси ва овоз бериш тартиби…..

 

Ўзбекистон Республикасининг референдуми Республика қонунларини ва бошқа қарорларни қабул қилиш мақсадида жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг умумхалқ овоз беришидир. Референдум сайловлар билан бир қаторда халқ иродасининг бевосита ифодаси бўлиб, унда қабул қилинган қарорлар олий юридик кучга эга бўлади.

Аслида референдум тушунчаси қандай маънони англатади?

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15