Янгиликлар

ТУМАН ҲОКИМЛИГИНИНГ ИБРАТЛИ ТАШАББУСИ битирувчи ёшларнинг бандлигини таъминлашга хизмат қилмоқда

Бугун ёшларнинг бандлигини таъминлаш - кўпчиликни ташвишлантираётган масала. Гарчи, корхона, ташкилот ва муассасаларда мутахассисларга муҳтожлик сезилаётган бўлса-да, ҳатто, олий маълумотли кадрларнинг иш ахтариб юрганига тез-тез гувоҳ бўлиняпти. Касб-ҳунар коллежларини битирганларни-ку қўяверинг, олий ўқув юртини битирган ёшларни ҳам мутахассислиги бўйича жойлардаги бўш иш ўринларига тақсимлаш, жалб қилишда эътиборсизлик қилинмоқда. 

МУБОРАК ЗИЁРАТ

“Умра - 2018” рамазон мавсуми доирасида ўзбекистонлик зиёратчиларнинг навбатдаги гуруҳи Умра ибодатини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Улар орасида 16 нафар тумандошларимиз ҳам бор.
Ургут маданият ва истироҳат боғида Умра сафарига отланган тумандошларимизни тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими М.Турдиев иштирок этди.

ЁШ ИХТИРОЧИМИЗ - ТАНЛОВ ҒОЛИБИ

2018 - “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижроси доирасида ЎзЛиДеП ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Касб-ҳунар таълими маркази ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу танлов ёш авлоднинг инновацион ғоя ва ташаббусларини ҳар томонлама рағбатлантиришга хизмат қилмоқда.

2015-2019 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15