Янгиликлар

Ҳозир Ургут туман ҳокимлигида Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг биринчи ташкилий сессияси ўтказилмоқда.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлигининг бошқарма ва бўлимлари раҳбарлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ва вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Маматқулов қатнашмоқда.

Бугун 9224 ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ва ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Бугун 9224 ҳарбий қисмда
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ва ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Туман ҳокими М.Турдиев ҳарбий хизматчиларни байрам билан табриклади ва совғалар топширди ва ҳарбий хизматчилар билан тушлик қилди.

Ҳурматли самарқандликлар!

Вилоят ҳудудида қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини ичимлик сув, газ, электр энергияси, кўмир билан таъминлаш, бу борада юзага келаётган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш мақсадида вилоят,

шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, ижтимоий соҳа ташкилотлари ва коммунал соҳа корхоналарида 24 соат давомида узлуксиз ишловчи штаблар ташкил этилган.

Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига қайта тасдиқланди

Бугун, 13 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг VI чақириқ биринчи сессиясида вилоят ҳокимини лавозимга тайинлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши томонидан «Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор бир овоздан маъқулланди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15