Янгиликлар

Мактабларда нима ўзгарди ёхуд ҳуқуқий дарсликлар талабга жавоб берадими?

«Инсон ва қонун» газетасининг 14 январдаги сонида Халқ таълими вазирининг «ўқитувчи ва ўқувчилар орасидаги низорларга педагогларнинг жамиятдаги обрўси тушиб кетиши сабаб бўлган» деган фикрига муносабат сифатида ёзилган мақола чоп этилган.

 Унда бугунги кунда мамлакатимиз таълим тизимидаги муаммолар бевосита жараён иштирокчиси, яъни мактаб ўқитувчиси томонидан ёритиб берилган.

16 январь куни Самарқанд вилоятининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин.

“Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ маъмурияти сизга шуни маълум қилади. “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Самарқанд магистрал электр тармоклари" АЖнинг 2020 йил 15 январдаги  буюртмасига асосан, жорий йилнинг 16 январда соат 9:00 дан 15: 00 га қадар подстация - Чупон Отадан чиқувчи 110 кВли Л-промузел - 2 ҳаво тармоғини мойли ўчиргичи янги замонавий Э ли газли учиргичга алмаштириш учун чиқарилади. Ушбу муносабат билан вақтинча электр тармоғидан узилади.

Ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда 2020 йил 14 январ куни “Раҳбарлар нобоп йўлга ҳатто тош тўкиб беришга ҳам ярамаяпти” сарлавҳаси остида чиқарилган мақола юзасидан

Ушбу мурожаат туман ҳокимлиги тегишли мутахассислари томонидан ўрганилди. Ўргуниш натижаларига кўра Ургут тумани Катта торинжак маҳалласидаги Ибн сино кўчаси 2019 йил давлат дастури асосида 1,164 км йўлга тўлиқ асфалт қопламаси ётқизиб берилган. Ижтимоий тармоққа жойлаштирилган фото суръатлар ушбу маҳаллага тегишли йўл эмаслиги шунингдек, ушбу маҳалладаги ахоли хонадонлари билан ўтказилган сухбат давомида ичимлик суви ва йўлларни таъмирлаш масаласида хеч қандай муаммо мавжуд эмаслигини маълум қилган.

 

Маматжон Турдиев Ургут тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди

Ургут тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг VI чақириқ биринчи сессияси ўтказилди. 

Сессияда вилоят ҳокими томонидан Ургут тумани ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.

Депутатлар Турдиев Маматжон Муқумович номзодини бир овоздан қўллаб-қувватлаб, Ургут тумани ҳокими лавозимига тасдиқладилар.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15