Янгиликлар

Бугун Ургут туманига АҚШнинг " Теrra Vida" компанияси президенти Э.Мамане бошчилигида делегация ташриф буюришди.

Бугун Ургут туманига  АҚШнинг  " Теrra Vida" компанияси президенти Э.Мамане бошчилигида делегация ташриф буюришди. Айни вақтда туман ҳокимлигида инвесторлар билан қилинадиган ишлар муҳокома қилинмоқда.

#Депутат_минбари Депутатларнинг навбатдаги учрашуви Ургутнинг тадбиркорлик ривожланган маҳалласи Испанзадаги касб-ҳунар коллежида ўтди.

Депутатларнинг навбатдаги учрашуви Ургутнинг тадбиркорлик ривожланган маҳалласи Испанзадаги касб-ҳунар коллежида ўтди.  Бу ерда китоблар ярмаркаси ташкил этилди. Меҳмонлар ёш авлодга китоб мутоаласи инсон учун нақадар муҳимлигига оид фикрлар билдирдилар. Китоб йўлчи юлдуз. Унга дўст бўлсангиз ҳаётда максадларга эришишингиз осон кечади, дейилди тадбирда. Фуқаро ва ўғил қизлар маҳалладаги 7 ва 70 мактабларда синф хоналари етишмаслигидан арз қилдилар. Ушбу агросервис коллежи 820 ўринли. Шу йилда бу ерда 225 ўринли касб-ҳунар мактаби очилиши режада бор.

Ургут туманидаги халқ таълими бўлимига қарашли 153-умумий таълим мактабида маҳалла фуқоролари, жамоатчилик вакиллари ота-оналари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

 Йиғилишда мактабдаги давомат, миллий  рейтинг, 11-синф ўқувчиларини ОТМ тайёргарлик жараёни, эрта турмушни олдини олиш, ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни  олдини олиш масаласида туман ҳокимлиги, халқ таълими бўлими, профилактика инспектори, маҳалла мутасадди ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.  

Учрашувда 153-умумтаълим мактабларининг  4-синф ўқувчилари иштирокида тайёрланган Муҳтарам Президентимиз томонидан белгилаб берилган 5 та муҳим ташаббуснинг биринчи йўналиши бўйича тарғибот чиқишлари ташкиллаштирилди.

Ободонлаштириш ишлари қизғин олиб борилмоқда.

Бугун Ободонлаштириш бўлими ходимлари томонидан "Деҳқон бозори" атрофидаги, "Фазли ота" тўйхонаси атрофидаги кўчалар тозаланиб, ариқ ичлари чиқиндилардан тозаланди. 

Шунингдек, Боғишамол маҳалласидан ўтувчи Ургутсой чиқиндилардан тўлиқ тозаланди.

2015-2020 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15