Янгиликлар

Самарқанд вилояти прокурори Ф.Зуфаров Ургут туманига ташриф буюрди.

Бугун Самарқанд вилояти прокурори Ф.Зуфаров Ургут туманига ташриф буюрди. Ташриф давомида деҳқон бозорларидаги нарх-наволарнинг ҳолати,  дезинфексия ишларини олиб борилиши, ташкил қилинган штаб фаолияти, тадбиркорлар томонидан корхоналарда иш жараёнларини олиб борилиши билан танишди ва тадбиркорлар билан сухбатлашиб уларнинг хозирги муаммолари ва ечими буйича уз фикрларини билдириб, мутасаддиларга тегишли курсатмалар берди. Барча масъулларга  "Уй ва ишхона, ишхона ва уй" тамойилига амал қилган ҳолатда ишлаш тизими бўйича алоҳида топшириқлар  берди.

Кўкаламзорлаштириш давр талаби

Бугунги кунда йирик аҳоли ҳудудларида кўкаламзорлаштириш ишларини илмий асосланган режа асосида ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади. Кўкаламзорлаштириш кўлами эса ўз навбатида аҳолининг, миллатнинг яшаш маданиятидан далолат беради.
Самарқанд вилояти прокурори Ф.Зуфаров Ургут туманига ташрифи давомида  Ургут тумани ҳокими М.Турдиев билан биргаликда туманнинг  1-сектор худудидаги Ўрамас махалласида жойлашган  "Яшил шаҳар" хусусий корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди.
Корхонадаги гуллар ва манзарали дарахтларни устириш  ва етиштириш жараёни гувоҳи бўлишди.

Туман ҳокими Камангарон махалласида

Ургут тумани ҳокими М.Турдиев  1-сектор худудидаги Камангарон  маҳалласига бориб, сектордаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш мақсадида маҳалладаги фаолият юритаётган озиқ-овқат дўконлари ҳамда қишлоқ врачлик пункти фаолияти билан яқиндан танишди. Кичик озиқ-овқат дўконларидаги санитария аҳволи ўрганилиб, нарх-наво барқарорлигини сақлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Тумани ҳокими озиқ-овқат ва  ноозиқ-овқат дўконлари фаолияти билан яқиндан танишди

Ургут тумани ҳокими М.Турдиев  1-сектор худудидаги Бешкапа 1 ва Бешкапа 2  маҳаллаларига шахсан ўзи бориб, сектордаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш мақсадида маҳаллалардаги фаолият юритаётган озиқ-овқат ва  ноозиқ-овқат дўконлари фаолияти билан яқиндан танишди. Кичик озиқ-овқат дўконларидаги санитария аҳволи ўрганилиб, нарх-наво барқарорлигини сақлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15