Янгиликлар

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда

18-20 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали Урал (Екатеринбург) ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. 

«Ўзгидромет» хабарига кўра, 18-19 ноябрда республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 18 ноябрда Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин. 19 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 

18-19 ноябрда республиканинг тоғ ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг баъзи жойларида шамол 15-20 м/с.гача кучайиши кутилмоқда.

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган "Ургутга хуш келибсиз" сарловха остида кўрсатиб ўтилган йўл 4Р-47 “Булунғур ш-Ургут ш-М39” автомобиль йўли бўлиб мазкур автомобиль йўли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги йиғилиш баёнида 27 км таъмирланиши режалаштирилган.

Мазкур йўлнинг 20 км Самарқанд йўллардан мунтазам фойдаланиш корхонаси томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилган.

Шунингдек, ушбу 20 км қисми тумандаги “Кенагас” маҳалласидан Ургут шаҳрининг айланма йўлига (куруг)га қадар таъмирланган.

Туманимиздаги бир қанча мактабларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Ургут туман ҳокими в.в.б  Азамат Туронов мутасадди раҳбарлар билан биргаликда тумандаги 22, 57, 93 - умумтаълим мактабларида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди.

Маълумот учун; туманимизда 143 та мактаб мавжуд 

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

“Kun.uz” сайти орқали Ургутдаги «тез ёрдам»га тез бориб бўлмаяпти. Тор йўлни ким кенгайтиради? (https://kun.uz/46802153) сарловхаси остида қолдирилган мақола юзасидан Ургут тумани ҳокимлиги Қурилиш бўлими қуйидагиларни маълум қилади

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15