Янгиликлар

Қандай ҳолатларда пенсия тўлови тўхтатилади?

Тайинланган пенсияни тўлаш қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилади:

- пенсия тўлаш муддати тамом бўлганда; кетма-кет уч ойдан ортиқ вақт мобайнида пенсия олинмаганда (вақтинча уйда йўқлиги ёки бошқа сабаб туфайли);

Қандай болалар учун боғча пули тўланмайди?

-нутқидаги оғир нуқсонлар (ринолалия, дудуқланиш, болалар афазияси, руҳий-нутқий ривожланишда орқада қолиш);

-эшитишдаги оғир нуқсонлар (II — IV даражадаги карлик);

-кўришдаги оғир нуқсонлар (кўзи ожизлар, бир кўзи соққаси йўқлиги (анофтальм), амблиопия ва ғилай бўлган заиф 
кўрадиганлар);

ҚУРБОНЛИК КЕЛТИРИЛДИ

Нарпай ва Ургут туманлари ҳокимлари Шерзод Раҳмонов ҳамда Ботир Жабборовлар "Кўк ота" зиёратгоҳига ташриф буюрдилар.

Зиёратгоҳда сектор ва ташкилот раҳбарлари ҳамроҳрилигида қўй сўйилиб, қурбонлик келтирилди.
Сўнг қуръон тиловат қилиниб, бошланган янги ишларга ривож, элга омонлик тилаб дуо қилинди.

Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги делегация Ургут туманига ташриф буюрди 

Бугун Жиззах вилояти, туман ва шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосарлари ҳамда турли ташкилотлар раҳбарларидан иборат Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Раджапов Нодирбек Мухторович бошчилигидаги делегация Ургут туманига ташриф буюрди.

Ташриф давомида делегация аъзолари туманимиздаги ишлаб чиқариш корхоналарида бўлиб кенг кўламли бунёдкорлик ишларига, янгиланиш жараёнига бевосита гувоҳ бўлдилар.

Ургут туманининг ишлаб чиқариш салоҳияти, хизмат кўрсатиш ҳамда бошқа соҳалардаги ижобий натижаларининг омилларига эътибор қаратдилар. 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15