Янгиликлар

Ёзувлар давлат тилида, тушунарли, содда ва хатоларсиз бўлиши шарт!

Ургут туманида аҳоли гавжум жойлар, бозорлар, савдо расталари, маҳалла гузарлари, кўчаларда панно ва баннерлар, лавҳалардаги ёзув ва тасвирларнинг давлат тили қоида-меъёрларига мувофиқлиги атрофлича муҳокама қилингани ҳолда йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар жойида бартараф этилмоқда.

Навбатдаги сайёр қабул Бешкапа маҳалласида бўлиб ўтди  

Ургут тумани ҳокими Б.Жабборов халқ билан яқиндан мулоқот ўрнатиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни жойида бартараф этиш мақсадида туманнинг Бешкапа маҳалласида жойлашган 152-мактаб биносида Бешкапа-1, Бешкапа-2 ҳамда Почвон маҳаллала фуқаролар йиғинлари ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар билан учрашди.

Учрашув чоғида, ушбу маҳаллаларда истиқомат қилувчи 30 нафарга яқин фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган 12 га яқин масалалар юзасидан ёрдам сўраб мурожаат қилишди.

Ургутдаги Яхтон конини биласизми?

Ургут тумани Зарафшон тоғ тизмасининг шимолий ёнбағри этагида, Самарқанддан 40 км масофада жойлашган бўлиб, бу ер ўзининг бетакрор чиройи, тоғ манзараси билан ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Туманнинг ажиб жойлари ўз сирларига эга, уларнинг улуғворлиги ўзига мафтун қилиб, кўламлари ҳайратга солади, уларнинг сир-асрорлари эса тоабад тагига етилмаганлигича қолади.

Ташқи реклама воситаларининг қонунийлиги ўрганилди

Ўрганиш натижасида 25 та ёзувни ўзгартириш тўғрисида тадбиркорларга огоҳлантириш берилди. 

Мамлакатимизда миллий тилимизнинг ривожи ва равнақи, давлат тили сифатида барча жабҳаларда мустаҳкам ўрин эгаллашига катта эътибор қаратилмоқда.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15