Навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди.
13.10.2023 - 10:0712 октябр куни Ургут туман ҳокимлиги ва сектор рахбарлари иштирокида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди.
Ургут туман ҳокимлиги
Расмий веб-сайти
12 октябр куни Ургут туман ҳокимлиги ва сектор рахбарлари иштирокида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди.
Учрашувда, туман ҳокими Б.Жабборов сўзга чиқиб, ҳудудларда аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятчиликни барвақт олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифаларни таъкидлаб, бу борада фаолият самарадорлигини кучайтириш мақсадида, ўзининг тегишли кўрсатма ва топшириқларини бериб ўтди.
Коррупция кенг қамровли тушунча бўлиб, у жамиятнинг айрим қатламлари, тоифалари, гуруҳлари кундалик фаолиятига айланиб, ўзаро бир-бирига боғланиб, чирмашиб кетганлигидан кўз юмиб бўлмайди. Порахўрлик ва коррупция ўзбек жамиятининг ривожланишига, хусусан, демократик янгиланиш ҳамда модернизациялаш жараёнига ҳар жиҳатдан халақит бермоқда.
Коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари қонунийлик, фуқаролар ҳуқуқлари эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, очиқлиқ ва шаффофлик, тизимлилик, давлат ва фукаролик жамиятиинг ҳамкорлиги коорупциянинг олдини олишга доир чора тадбирлар устуворлиги ва жавобгарлигининг муқарралигидир. Ҳозирги кунда коррупцияга қарши кураш муаммоси ўта долзарбдир. Бу бир неча омиллар билан белгиланади.