Янгиликлар

“МУРУВВАТ” УЙИДА БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Яратганнинг инояти билан тинч, осуда ва жаннатмакон юртимиз бўйлаб муҳтарам Президентимиз бошчилигида, ҳар куни савобли ва эзгу ишлар амалга оширилишига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Шукроналар айтиш жоизки атрофимиздаги хайрли ишларга эътибор қаратсак, уларни санаб охирига етиш мушкул. Зероки, доно ўзбек халқи ҳар доим эзгу ишларни ўз олдидан туширмай келганлиги тарихлардан ҳаммага аён. 

Бугун кириб келаётган янги йил муносабати билан Ургут туманидаги “Мурувват” уйининг 450 нафар фуқаролар учун байрам тадбири ўтказилди. 

“Бир ўлиб кўрайчи" номли спектаклъ намойиш этилди

Жорий йилнинг 26 декабрь куни туман халқ таълими бўлимига қарашли 149-умумтаълим мактаби фаоллар залида, Самарқанд Давлат мусиқали драмма театри томонидан "Бир ўлиб кўрайчи" номли спектак номли спектакль намойиш этилди.

Бунда, тумандаги ташкилот раҳбарлари ва ходимлари ҳамда оила аъзоларидан жами 300 нафардан зиёд иштирокчилар ташриф буюриб, маданий ва маърифий хордиқ чиқаришди.

Эркинжон Турдимов, Самарқанд вилояти ҳокими:

- Бугун ҳокимлар ер ажратиш ҳуқуқига эга эмас. Ер бериш тартиблари ўзгарган. Шунга амал қилмай ер ажратган ҳоким - сиёсатимизга душман. Ер фақат аукцион орқали берилиши таъминланиши керак.

"Бешкапа 1 ва Бешкапа 2" маҳалласи фуқаролари билан "Соғлиқ учун 5000 қадам" акцияси ўтказилди

Айни кунларда вилоятимизнинг барча шаҳар-туманларида “Соғлом ҳаёт сари – 5000 қадам” шиори остида оммавий юриш марафонлари ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 26 декабрь куни Эрта тонгдан туманимизнинг Бешкапа 1 ва Бешкапа 2 маҳаллалари фуқаролари билан “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиори остида юриш марафони ўтказилди.

Марафонда ушбу маҳалладаги соғлом турмуш тарзи тарафдори бўлган спортсевар аҳолиси қатнашди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15