Янгиликлар

Самарқанддаги кўпкарида Ихтиёр полвон “Cobalt” ютиб олди

Бугун Жомбой туманидаги Қорақасмоқ отчопарида улоқ-кўпкари бўйича вилоят мусобақаси ўтказилди. Тадбирда юртимиз ва қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатларининг турли вилоятларидан чавандозлар иштирок этди.

Мусобақада чаққон, эпчил чавандоз ва полвонлар қимматбаҳо совринлар ҳамда пул мукофотлари учун беллашишди.

Вилоят ҳокимлиги томонидан қўйилган бош соврин – “Cobalt” автомобили пайариқлик полвон Ихтиёр Толиповга насиб этди.

Ёшлар билан навбатдаги учрашув Янгиобод маҳалласида ўтказилди

Ёшлар – келажагимиз кафолати. Ёшлар учун яратилган қулайликлар, шароитлар, имкониятлар – фаровон келажакка қадам босишда кенг очилган эшиклар деганидир.

Аҳолининг уюшмаган қатлами ўртасида ўтказилаётган бундай сайёр учрашувлар самимий ва ошкора руҳда ўтмоқда. 

“Лочинлар” жамоаси “Ёш чегарачилар” ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичида иштирок этади

“Ёш чегарачилар” ҳарбий-спорт мусобақаси Мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати негизида ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом, ҳеч кимдан кам бўлмасдан, бошини баланд кўтариб  яшайдиган, Ватанимизнинг тақдири ва истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган баркамол авлодни тарбиялашдек устувор мақсад мужассам. 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15