Янгиликлар

Ёшлар билан навбатдаги учрашув Юқори Қайроқли маҳалласида ўтказилди

Ёшлар – келажагимиз кафолати. Ёшлар учун яратилган қулайликлар, шароитлар, имкониятлар – фаровон келажакка қадам босишда кенг очилган эшиклар деганидир.

Аҳолининг уюшмаган қатлами ўртасида ўтказилаётган бундай сайёр учрашувлар самимий ва ошкора руҳда ўтмоқда. 

Бугунги сайёр учрашувда маҳалла ёшлари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан туман ҳокими Ботир Жабборовга тўғридан-тўғри мурожаат қилди. Жойида ҳал қилиш имкони бўлган оғзаки мурожаатлар қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганиш тақозо этиладиган масалаларни ҳал этиш юзасидан ваколатли идораларга топшириқлар берилди.

“SHIRINʼS DAY CARE” замонавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тўла қувватда ўз иш фаолиятини бошлади

Туманимизнинг “Деҳқонобод” маҳалласида “SHIRINʼS DAY CARE” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти бугун тўла қувватда ўз иш фаолиятини бошлади.

Бугун туман ҳокими Ботир Жабборов секторлар раҳбарлари билан биргаликда ушбу нодавлат мактабгача таълим ташкилотида бўлишди.

Президент соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича танқидий йиғилиш ўтказяпти 

«Тиббиёт жуда оғир аҳволда. Раҳбарлар жиловни яхши ушлай олишмаяпти. Улар вазифаларни ўз вақтида бажаришлари керак», - деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, ўтган 6 ойда Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ҳамда 37 та туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари ишдан олинган. 

«Бугун ҳам масалани ичига кирмаган, дунёқараши ўзгармаган, ушбу саволларга жавоб бера олмаган соҳа ва ҳудуд раҳбарлари ишдан олинади», - деди президент.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15