Янгиликлар

ТАЪЗИЯ

Самарқанд вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Мирзаев Манучехр Боборахимовичнинг оналари вафоти муносабат билан Ургут туман ҳокимлиги таъзия изҳор қилади.

Кадастр агентлигининг Ургут туман бўлимига замонавий биноси фойдаланишга топширилди

Тадбирда Ургут тумани ҳокими Ботир Жабборов, Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари Абдушукур Абдуллаев, сектор раҳбарлари ҳамда фаоллар иштирок этишди.

Янги бинонинг очилиши билан бир қаторда Ургут туман кадастр бўлими иш самарадорлигини ошириш ва сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида замонавий геодезик ўлчаш ускуналар, компьютерлар, техник жиҳозлар билан ҳам таъминланди. 

Туман кадастр бўлими ҳодимларига янги бино муборак бўлсин ва халқимизга хизмат қилсин.

“Сендан ҳаракат, мендан барокат” деганларидек, яратилаётган мазкур имкониятлардан унумли фойдаланиш лозим

Юртбошимиз таъкидлаганларидек, халқимиз эртани кутиб эмас, бугун бахтли яшаши керак. Ана шу нуқтаи-назардан келиб чиққан ҳолда бугун юртимизда ижтимоий ҳимоя масалаларига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Бу борадаги ишларни манзилли амалга ошириш мақсадида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” рўйхатлари шакллантирилди.
 

Ургут туманида ободонлаштириш ишлари 1 дақиқага ҳам тўхтагани йўқ

Ургут тумани ҳокимлиги томонидан «Обод маҳалла» ва «Обод кўча» лойиҳалари асосида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан ҳар бир секторда белгиланган режага кўра маҳаллалар танлаб олинган, уларда босқичма босқич ободонлаштириш ишлари олиб борилади.

Ўз ҳудудини ободлиги учун ўз хоҳишига кўра ёрдамлашаётган фуқароларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Ўз уйимизни ўзимиз асрайлик!

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15