Янгиликлар

Бандлик: ишсизлар маҳаллабай ишга жойлаштирилади

Ургут тумани Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан бугун туманнинг Дўстлик маҳалласида жойлашган "ECO Polimer" МЧЖ га 7 нафар ишсиз фуқаролар синов асосида ишга жойлаштирилд

9 апрель-Амир Темур таваллуд топган кун

Амир Темур (тўлиқ исми Амир Темур ибн Амир Тарағой ибн Амир Барқул) 1336 йил 9 апрелда Кеш шаҳри яқинидаги Хожа Илғор қишлоғида таваллуд топган. Ўрта асрнинг йирик давлат арбоби, буюк саркарда, кучли, марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси.

Амир Темурнинг онаси Такина хотун бухоролик. Отаси амир Тарағой эса барлос уруғининг оқсоқолларидан ҳамда Чиғатой улусининг эътиборли бекларидан ҳисобланган. 

Соҳибқирон Амир Темур 1405 йилда Ўтрор шаҳрида вафот этган.
 

«Ургут туманини инновацион ҳудудга айлантириш» лойиҳа тақдимоти

Инновацион ривожланиш вазирлиги мутахассислари “Ургут туманини инновацион ҳудудга айлантириш” лойиҳасини ишлаб чиқди.

Вазирлиги масъул ходимлари Самарқанд вилоятида бўлиб, мазкур лойиҳа тақдимотини ўтказди.

Тадбирда инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, Қозоғистоннинг “AlmaU” Алмати менежмент университети ректори Ербол Сулейменов иштирок этди.

Кўп қаватли уйлар ертўласи фуқароларга берилади

Бу ҳақда давлатимиз раҳбари тадбиркорликни ривожлантириш ва жорий йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида топшириқ берди.

Унга кўра, тез орада кўп қаватли уйларнинг ертўласи хатловдан ўтказилиб, тикувчилик, маиший техника, пойабзал таъмирлаш ва компьютер хизматлари каби фаолият турлари учун ажратиб берилади.

Шу боис, Вазирлар Маҳкамаси ертўлалардан фойдаланишдаги чекловларни қисқартириш бўйича қарор қабул қилади.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15