Янгиликлар

Туман худудидаги бозорлар кўздан кечирилмоқда

Ургут тумани ҳокими Б.Жабборов сектор раҳбарлари ҳамда мутассадилар билан биргаликда, эрта тонгдан Ургут савдо комплексида бўлди. 

Туман ҳокими савдо комплекси худудидаги обобондаштириш ишлари қониқарсиз аҳволда эканлигини танқид қилди.

Аниқланган мавжуд камчилликларни тезкорлик билан бартараф этиш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатма ва топшириқларни берилди.

“Ургут” эркин иқтисодий зонаси – Самарқанд иқтисодиётининг таянчи бўлади

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги олдидан

2016 йил октябрь ойида Самарқандга ташриф буюрган давлатимиз раҳбари Ургут саноат ҳудудидаги ишлар, амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар билан танишган эди. Ургутлик тадбиркорлар билан суҳбатлашиб, уларни қийнаётган масалалар билан қизиққан, самарали фаолият олиб боришлари учун қандай имкониятларни яратиш зарурлигини сўраганди.

Туман ҳокими аҳолига мурожаат йўллади

Давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида бугун туман ҳокими Б.Жабборов “Мангитобод” маҳалласи фуқаролари билан учрашиб, аҳолига мурожаат йўллади.

Унда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ботир Жабборов маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил этиш, ҳар бир маҳалланинг ўсиш туқталарини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ихтисослашган маҳаллаларни ташкил этиш, маҳалла драйверларини аниқлаш ва лойиҳаларни амалга ошириш , “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар бандлигини таъминлаш, каби вазифалар ҳақида сўз юритди.

Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродов вафоти муносабати билан ҳамдардлик

Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродовнинг вафоти муносабати билан Ургут тумани ҳокимлиги жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Ҳасан Норбекович узоқ йиллар халқ таълими тизимида ишлаган, кейинчалик «Нуроний» жамғармаси Самарқанд вилояти бўлими раиси сифатида ватанимиз тараққиёти, ёшлар тарбияси ҳамда меҳнат фахрийларини ижтимоий ҳимоя қилиш ишларига катта ҳисса қўшган фидойи инсон эди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15