Янгиликлар

Субсидия ўзи нима? У кимларга берилади?

Субсидиялар — даромади юқори бўлмаган шахсларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмайдиган маблағлар.

Бошланғич бадал — бу бирламчи бозордаги (яъни, янги қурилган) уй-жойларни сотиб олиш учун ажратиладиган пуллар. Шаҳар ва қишлоқ жойларда уларнинг қиймати ҳар хил бўлади.

Субсидия, шунингдек ипотека кредити бўйича фоизларни қоплаш учун ҳам берилиши мумкин.

Туман ҳокими аҳолига мурожаат йўллади

Давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида бугун туман ҳокими Б.Жабборов “Хўжабаланд” маҳалласи фуқаролари билан учрашиб, аҳолига мурожаат йўллади.

Унда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ботир Жабборов маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил этиш, ҳар бир маҳалланинг ўсиш туқталарини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ихтисослашган маҳаллаларни ташкил этиш, маҳалла драйверларини аниқлаш ва лойиҳаларни амалга ошириш , “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар бандлигини таъминлаш, каби вазифалар ҳақида сўз юритди.

Муфтий ҳазратлари ва бир гуруҳ уламолар кўкрак нишони билан тақдирландилар

Башарият тарихидан маълумки, инсон ўзининг ҳалол меҳнати билан обрў-эътиборга, улуғлик мартабасига эришади. Халқимизнинг “Меҳнат инсонни улуғлайди” иборасига ҳамоҳанг бу ҳикматли сўзларнинг амалий тасдиғи Янги Ўзбекистонда янада яққол намоён бўлмоқда. Мамлакатимиз равнақи, элимиз фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қилган кўплаб юртдошларимиз давлатимизнинг юксак унвон, медаль ҳамда орденлари билан мукофотлангани ҳам шундан далолат беради.

Иқтисодий зоналар инфратузилмасини яхшилаш учун 1 триллион 600 миллиард сўм ажратилади

Президент Шавкат Мирзиёев 27 апрель куни эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Бугунги кунда мамлакатимизда 23 та эркин иқтисодий ва 348 та кичик саноат зонаси фаолият юритмоқда. Эркин иқтисодий зоналарда умумий қиймати 2,6 миллиард долларлик 453 та лойиҳа амалга оширилиб, 36 мингга яқин иш ўрни яратилган. Кичик саноат зоналарида эса 5 триллион сўмлик 1 минг 497 та лойиҳа ишга туширилиб, 36 мингдан зиёд кишининг бандлиги таъминланган.   

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15