Янгиликлар

Ўзбекистон қирғиз-тожик чегарасидаги тўқнашувларни дарҳол тўхтатишга чақирди

ОАВларда тожик-қирғиз чегарасида қуролли тўқнашув юз бергани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳолат бўйича расмий баёнот берди.

"Ўзбекистон Республикаси қирғиз-тожик давлат чегарасида вазиятнинг кескинлашиши, бу иккала томоннинг ҳам қурбон бўлишига олиб келган вазият тўғрисида чуқур хавотир билан қабул қилди.

Биз томонларни тўқнашувларни дарҳол тугатишга, вазиятни барқарорлаштириш бўйича қўшма чораларни кўришга ва зиддиятларнинг янада ошишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз.

Самарқандда Қозоғистоннинг Бош консулхонаси очилди

Самарқанд шаҳрида Қозоғистон республикасининг бош консулхонаси очилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Қозоғистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дархан Сатибалди, Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов ҳамда жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Туман ҳокимининг аҳолига мурожаатномаси илиқ кутиб олинди

Давлатимиз раҳбарининг Самарқандга ташрифи чоғида 16 апрель куни вилоят фаоллари билан ўтказилган учрашувда Бош вазир ўринбосарлари, секторлар раҳбарларига жорий йилда вилоят ҳамда туманларда амалга ошириладиган ишлар юзасидан аҳолига мурожаат қилиш топшириғини берган эди.

Бугун туман ҳокими Юқори Қайроқли маҳалла фуқаролари ўртасида аҳолига мурожаат қилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15