Янгиликлар

Хурматли Ургутликлар ва туманимиз мехмонлари!!! 

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 март куни "Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан жорий йилнинг 24 март кунидан бошлаб "Ургут савдо комплекси" фаолияти вақтинчалик тўҳтатилди.
Ҳозирги кунда "Ургут савдо комплекси" ҳудудидаги дўконлар  ва расталар тўлиқ дезинфикция қилиниб, савдо комплекси худуди туман ИИО ФМБ ҳамда худудий Миллий гвардия ходимлари томонидан қуриқланмоқда.

Ургут тумани аҳлига туман ҳокими М.Турдиевнинг Наврўз табриги

Она диёримизга барчамиз орзиқиб кутган, гўзал ва дилбар фасл – Наврўзи олам кириб келмоқда.

Мана шу қутлуғ кунда сиз азизларга, сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман.

Наврўз кунлари арафасида ўзаро меҳр-оқибат, саховат ва мурувват кўрсатиш, табаррук кексаларимизни йўқлаш, ногиронлар, ёрдамга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш, ҳашарлар ўтказиб, юртимизни янада обод қилиш каби савобли ишларимиз ушбу айём файзига янада файз қўшмоқда.

Уйимиз яқинида, шундоққина кўз ўнгимизда ажойиб мўъжиза юз бермоқда: туманимизда муҳташам янги масжид биноси қад ростламоқда.

 Ургут туманининг Мерганча махалласида туман ҳокими М.М.Турдиев ва нуронийлар иштирокида масжидда амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Мавжуд камчиликларни бартараф қилиш учун тегишли масъулларга кўрсатмалар берилди. Шунингдек тинчлигимиз, осойишталигимиз учун масжидда қуй сўйилиб қурьон тиловат қилинди.

2015-2020 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15