"Yashil makon" umummilliy loyihasi davom etmoqda
25.10.2023 - 14:19Bugun tumanimizning ko’plab mahallalarida "Yashil makon" kuzgi ekin ekish ishlari keng ko’lamda davom etmoqda.
Ургут туман ҳокимлиги
Расмий веб-сайти
Bugun tumanimizning ko’plab mahallalarida "Yashil makon" kuzgi ekin ekish ishlari keng ko’lamda davom etmoqda.
Давлатимиз раҳбари топшириғи билан «Яшил макон» лойиҳаси доирасида республика ишчи гуруҳи раҳбари Нуриддин Нарматов бошчилигида тегишли масъуллар иштирокида Ургут туманида кўчат экиш бўйича семинар бўлиб ўтди.
Президентимиз ташаббуси билан дарахт экиш, яшил ҳудудларни кўпайтириш катта ҳаракатга айланмоқда.
Дарахт шунчаки ўсимлик эмас. У бизни ҳаётий муҳим омил – кислород билан таъминлайди. Карбонат ангидридни ўзлаштириб, ҳавонинг ифлосланишини камайтиради ва атмосферамизни тозалайди.
Ургут тумани ИИБ ЙҲХБ ташаббуси билан саҳоватпеша ҳомийлар ёрдамида 1 сектор ҳудудида жойлашган Ўрамас маҳалласидаги ички йўлларга тош-шағал ётқизилмоқда. Бунинг натижасида ушбу маҳалладаги 1 км тупроқ йўллар тош-шағал қопламали йўлларга айлантирилади.
Хабарингиз бор, вилоятимиздаги туман, шаҳар сектор раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирокида “Самарқанд вилоят ҳокими кубоги” учун спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтмоқда.
Ушбу мусобақанинг плей-офф босқичида, Ургут тумани жамоаси билан Каттақўрғон шаҳри жамоалари ўртасида кечган ўйиннинг асосий таймида (0:0) дурранг ҳисоб қайд этилиб, пенальтилар сериясида 2:1 ҳисобда рақиб жамоа устидан ишончли ғалаба қозонилди.
Жамоамизга келгуси ўйинларида ҳам омад тилаб қоламиз…