Янгиликлар

Уятли расмларни тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган товламачи қўлга олинди

2021 йил 16 январь куни Ургут тумани ички ишлар бўлимига туманнинг Қуйи Алгар маҳалласида яшовчи Х. исмли фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, Сурхондарё вилоятида яшовчи Х.У. телефон қилиб, қайнсинглисини ўзи билан тушган уятли фотосуратлари борлиги, ушбу фотосуратларни ижтимоий тармоқларга тарқатмаслик эвазига 800 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини баён қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

"КИМ ЮРТИГА СОДИҚ БЎЛСА, МЕНДУРМАН ЎША!" 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Тайлоқ туманида жойлашган ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи, полковник Л. Яхшиликов, Ургут тумани ҳокими Б. Жабборов, Тойлоқ туман ҳокими Б. Бабоназаров Жомбой тумани ҳокимлиги вакиллари иштирок этишди.

DAVLAT TILIDA ISH YURITISH KITOBINING TAQDIMOTI

Urgut tumani hokimligida 2021-yil 15-yanvar kuni O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Davlat tilini rivojlantirish departamenti tomonidan taqdim etilgan “Davlat tilida ish yuritish” amaliy qo‘llanmasining lotin yozuviga asoslangan o‘zbek alifbosida qayta ishlangan va to‘ldirilgan nashrining taqdimoti bo‘lib o‘tdi. 

     Mazkur amaliy qo‘llanmada tashkilot, muassasa va idoralarning ish yuritish faoliyatida eng ko‘p qo‘llanadigan hujjatlar o‘z aksini topgan. 

Муфтий ҳазратлари Ургут туманига ташриф буюрдилар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ҳамда Ургут туман бош имом-хатиби Шоди домла Хақбердиевлар билан туманидаги янги қурилган, замон талабларига тўла жавоб берадиган масжид биносига ташриф буюрдилар.

Муфтий ҳазратлари ушбу мўжаз масжидга ташрифлари давомида унинг фаолияти юзасидан муҳим тавсиялар бердилар ва ушбу масжиднинг қиёматга қадар мўмин-мусулмонларга хизмат қилишини сўраб хайрли дуолар қилдилар.