Янгиликлар

Ёрдам пулларини тарқатиш сектор раҳбарлари назоратида ўтяпти

ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Пандемия шароитида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини (“Темир дафтар” асосида) моддий рағбатлантириш ишлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сонли Фармонига асосан Ургут туман бийича ИИО ФМБ бошлиги Отабек Жалилов бошчилик қилаётган 3-сектор  ҳудудидаги маҳаллаларда шакллантирилган "Темир дафтар"да қайд этилган эҳтиёжманд оиланинг хар-бир аъзосига 220 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари таркатилмокда.

ТУМАНИМИЗДА ЯНА БИР КЎЧА ҚАЙТА ТАЪМИРЛАНМОҚДА

ТУМАНИМИЗДА ЯНА БИР КЎЧА ҚАЙТА ТАЪМИРЛАНМОҚДА

"Ургут туман йўллардан фойдаланиш" унитар корхонаси томонидан тумандаги автомобиль йўлларининг қатнов қисмини яхшилаш, автотранспортлар ҳаракатини хавфсиз ва тўхтовсиз ташкил этишни таъминлаш мақсадида жадал ишлар амалга оширилмоқда.

Ургут шаҳридаги Дўслик-Чағизмон маҳаллаларидан ўтувчи "А.Темур" кўчасида 2,5 км майдонга асфалт ётқишга тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу йўл қурилишида 10 дан ортиқ махсус техникалар ва 20 га яқин ишчи-мутахассислар тун-у кун меҳнат қилиб, қисқа вақт ичида фойдаланишга топшириш ниятидалар. 

КАРАНТИН ЧОРАЛАРИНИНГ ЮМШАТИЛИШИ СОҲА ХОДИМЛАРИ МАСЪУЛИЯТИНИ ИККИ КАРРА ОШИРАДИ....!

КАРАНТИН ЧОРАЛАРИНИНГ ЮМШАТИЛИШИ СОҲА ХОДИМЛАРИ МАСЪУЛИЯТИНИ ИККИ КАРРА ОШИРАДИ....!

Жорий йилнинг 12 август кунидан эътиборан карантин чекловларининг босқичма-босқич юмшатилишини инобатга олиб тегишли мутасаддилар ва аҳолидан янада масъулият ва эҳтиёткорлик талаб қилинади.

Шунга кўра бугун туман ҳокимлиги биносида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, жамоатчилик, дорихона раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар иштирокида учрашув ташкил қилинди.

ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА

ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коранавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш доирасида

Ургут тумани 2-сектор  ҳудудидаги маҳаллаларда шакллантирилган "Темир дафтар"да қайд этилган эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бир аъзоасига 220 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилди.

2015-2020 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15