Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Жорий йилнинг 26 февраль куни туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари иштирокида туманимиздаги педагогика коллежида туманимиз тадбиркорлари билан учрашув ўтказилди.

Ушрашувда, туманда фаолият юритаётган тадбиркорлар ҳамда, фуқаролар иштирок этди. Туман раҳбарлари тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг таклиф ва мурожаатларини тинглаб, уларни атрофлича ўрганиб, тадбиркорлар томонидан тақдим этилган янги лойиҳалар кўриб чиқилди.

Ургут туман ахборот-кутубхона марказида кутубхоначилар ўртасида фикр ҳамда тажриба алмашиш семинари ўтказилди

Семинар А.С.Пушкин номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази, Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамда Ургут туман ҳокимлиги ҳамкорилигида ташкил қилинди.

Унда вилоятдаги барча шаҳар ва туманлар ахборот-кутубхона марказларидан келган раҳбар ва масъул ходимлар иштирок этишди.

«Ёшлар дафтари» орқали ёшларнинг бандлиги таʼминланди.

Ёшлар бандлигини таʼминлаш, тадбиркорлигига коʻмаклашиш мақсадида Ургут туман Ёшлар ишлари боʻлими томонидан «Ёшлар дафтари» га киритилган ёшларга субсидия асосида тикув машиналари топширилди.

Ушбу берилган асбоб-ускуналар орқали ёшлар даромади ошиб, уларнинг бугунги ёшлар сиёсатига бўлган ишончи ортади.

Поранинг юзи қора

Халқимиз пора берганни ҳам олганни ҳам юзи қора, дея бежизга ҳикмат айтмаган. Чунки миллий қонунчилигимизга асосан ҳам пора олган шахс билан биргаликда пора берган, қолаверса ўртада  воситачилик қилганларга ҳам жавобгарлик жорий этилгани бу иллатнинг олдини олишда яхшигина қурол вазифасини ўтайди, дейиш мумкин. келинг, фикримизни исботи сифатида коррупцияга қарши кураш сифатида амалиётга жорий қилинган ҳуқуқий асослардан бирини келтириб ўтайлик. 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15