Ургут тумани аҳлига туман ҳокими М.Турдиевнинг Наврўз табриги

Она диёримизга барчамиз орзиқиб кутган, гўзал ва дилбар фасл – Наврўзи олам кириб келмоқда.

Мана шу қутлуғ кунда сиз азизларга, сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман.

Наврўз кунлари арафасида ўзаро меҳр-оқибат, саховат ва мурувват кўрсатиш, табаррук кексаларимизни йўқлаш, ногиронлар, ёрдамга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш, ҳашарлар ўтказиб, юртимизни янада обод қилиш каби савобли ишларимиз ушбу айём файзига янада файз қўшмоқда.

Бугун туманимизнинг фидойи деҳқон ва фермерлари катта орзу-умид билан янги мавсумни бошламоқдалар. Уларни чин дилдан табриклаб, йилимиз қутлуғ келсин, ҳосилимиз мўл бўлсин, деб энг эзгу тилакларимни билдираман.

Мен учун қадрли Ургут аҳли!

Барчангизни Наврўз айёми билан яна бир бор табриклаб, ўзимнинг қалбимдаги энг самимий тилакларимни изҳор этаман.

Наврўзи олам юртимизга тинчлик-омонлик, бахту саодат, қут-барака олиб келсин!

Ҳар бир оила, ҳар бир хонадонда яхши кунлар, тўй-томошалар кўп бўлсин!

Барчамизнинг эзгу орзу-ниятларимиз ушалсин!

Осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!

Наврўз байрами барчамизга муборак бўлсин!

Ҳурмат билан Ургут тумани ҳокими М.Турдиев

2015-2020 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15