Маматжон Турдиев: бозорлардаги вазият назората олинган. Нарх-навонинг асоссиз (суний) равишда оширилишига йўл қўйилмайди.

Деҳқон бозорлари ва дўконлар пештахталаридан маҳсулотларни истеъмол меъёридан кўп ҳажмда харид қилиш ва бунинг оқибатида нархларнинг ошиб кетишига омил яратиш каби хавотирлар ўринсиздир.
Туман ҳокимлиги томонидан бозорлар ва савдо дўконларидаги вазият доимий асосда назоратга олиб борилмоқда. Солиқ органлари ва прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари билан биргаликда махсус ишчи гурухи тузилган бўлиб, бирорта бозор, бирорта савдо дўкони, бирорта овқатланиш шохобчасининг ёпилишига ҳамда нарх-навони асоссиз оширилишига йўл қўйилмайди. Туман марказларида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилган. 

 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15