Эркинжон Турдимов ёш олимлар ва тадқиқотчилар билан учрашди

Эркинжон Турдимов Самарқанд шаҳрида жойлашган "Geofundamentprojects" МЧЖ фаолияти билан танишди. 
  Корхонада қурилиш-архитектура соҳасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечирган вилоят ҳокими буерда амалиёт ўтаётган Самарқанд архитектура-қурилиш институти талабалари, илмий-тадқиқотчилар билан суҳбатлашди.
  Ёш тадқиқотчилар вилоятда амалга оширилиши мумкин бўлган янги лойиҳалар, ўз тадқиқот ишлари натижалари ва бошқа масалаларда фикр-мулоҳазаларини билдирди.     Учрашув якунида вилоят қурилиш ва архитектура бошқармаси қошида ёш олимлар, тадқиқотчилар ва лойиҳалаш институтлари иштирокида музокаралар клуби ташкил этишга қарор қилинди. Клуб аъзолари ҳар икки ойда бир маротаба учрашиб, ўзаро фикр ва тажриба алмашиши белгиланди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15