Zarnews.uz да чиқарилган "Чор чинор обод бўладими?" мақоласига Ургут тумани ҳокимлиги қуйидагиларни билдиради

Ургут туманидаги Чор чинор зиёратгоҳи тумандаги энг кўп зиёратчилар ва туристлар ташриф буюрадиган тарихий жой саналади. Бундан бир неча йиллар аввал тумандаги ташаббускор ҳомийлар томонидан зиёратгоҳни қайта тиклаш ва ободонлаштириш ишлари бошланиб, маблағ етишмаслиги сабабли ишлар охирига етказилмасдан қолган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 январ куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ва Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси йиғилишининг 3-сонли баёнининг 15 бандида Ургут туманидаги “Чор-чинор” зиёратгоҳини қайта қуриш, таъмирлаш ва атрофини ободонлаштириш учун зарур маблағ ажратиш бўйича “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга амалий ёрдам кўрсатиш белгиланиб, мазкур масала ижобий ҳал этилган эди.

Ушбу топшириқ  бўйича Самарканд вилояти ҳокимлиги Инжиниринг компанияси тендер эълон қилиб, тендер натижасига кўра тумандаги 
“Моҳла оқила” хусусий корхонаси томонидан лойиҳа қиймати 9 млрд 567 млн сўмлик шартнома имзоланиб бугунги кунга қадар 1 млрд 200 млн сўмга яқин ишлар бажарилган бўлсада, ҳозирда маблағ молиялашмаганлиги сабабли қурилиш ишлари тўхтаб қолди.

Зиёратгоҳдаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари йиллар мобайнида охирига етказилмаганлиги сабабли ушбу зиёратгоҳга ташриф буюраётган фуқаролар томонидан ҳақли эътирозлар билдирилмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб Чор-чинор зиёратгоҳини таъмирлаш учун маблағ ажратишлишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга хат чиқарилган.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15