МУРОЖААТ, СЕКТОР РАҲБАРИНИНГ АРАЛАШУВИ БИЛАН ИЖОБИЙ ЕЧИМ ТОПДИ.

Ургут туман прокурори Ш.Холмурзаев бошчилик қилаётган 2-сектор штаб аъзолари томонидан сектор ҳудудидаги "Украч" маҳалласида ўтказилган уйма-уй юриш орқали ўтказилган ўрганиш давомида  қишлоқдаги таъмирталаб ички  йўлларини таъмирлаш юзасидан мурожаат тушганди. 

Йўллардан фойдаланиш бўлимига берилган кўрсатма асосида мурожаат қаноатлантирилиб таъмирталаб 1.5 км. кўчага тош тўкилган ҳолда йўллар кенгайтирилиб равон бўлиши таъминланди. Шу ўринда "Украч" МФЙ раиси С.Отамуродов мурожаати қисқа вақт мобайнида ижобий ҳал бўлганлиги учун 2-сектор раҳбари ҳамда штаб аъзоларига ўз миннатдорчилигини ёзма равишда маълум қилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15