УРГУТДА ВАТАНПАРВАРЛИК ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Image_tadbir: 

Ургут туманида 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Қуролли Кучларимиз ташкил топган санага бағишланган фестивал ўзгача шукуҳда нишонланди.
Президентимизнинг тегишли фармойишига асосан 2019 йилнинг 15 декабридан жорий йилнинг 15 январига қадар мамлакатимизда "Ватанпарварлик ойлиги" эълон қилиниб, унинг доирасида ёшларда ватанпарварлик туйғусини кучайтириш ва ҳарбий касбга нисбатан қизиқиш, қолаверса, кучли ғурур ва ифтихор ҳиссини уйғотиш, халқ ва армия якдиллигини таъминлашга қаратилган турли маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Улардан бири туманимизда ҳарбий-ватанпарварлик фестивали кўринишида ўтказилди.
Туман ҳокимлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилган фестивалда ҳарбий хизматчилар, соҳа фахрийлари, фаол ёшлар ҳамда турли давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг турли жанговар элементларни ўзида мужассам этган кўргазмали чиқишлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Туманимизда ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги бу каби тадбирлар давом этмоқда.