Ургут туманидаги МФЙ раислари иштирокида "Обод маҳалла", "Обод кўча", "Файзли хонадон" номли кўрик-танловнинг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танлов ғолибларини аниқлашда асосий эътибор аҳоли пунктларининг ободончилиги, тозалиги, кўча ва йўл бўйларини тартибга келтириш, уй-жойларни таъмирлаш, оқлаш, бўяш, томорқаларга мева-сабзавот, картошка ва полиз экинлари экиш, ерлардан унумли фойдаланиш, кўчаларга, хиёбонларга, ҳовлиларга мевали-манзарали дарахтлар ва гул кўчатлари экиш, шакл бериш, кўчат ва қаламчалар тайёрлаш, кўргазмали тарғибот воситаларини жойлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг оммага етказиш, бу борадаги ташкилий — амалий ва тарғибот ишларини янада кучайтириш ва тизимли ташкил этишга қаратилди.

Кўрик-танловда фаол иштирок этган Нисбот МФЙ раиси З.Суюнов 1-ўринни, Ипакли МФЙ раиси Х.Ҳайдаров 2-ўринни, Почвон МФЙ раиси В.Жўраев 3-ўринни қўлга киритди ва туман ҳокимлиги ташаккурномаси ва совғалари билан тақдирланди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15