Президентимизнинг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги Фармонини ижроси бўйича энди энг чекка қишлоқлар ҳам барча инфратузилма яратилган гўшаларга айланиб бормоқда.

Президентимизнинг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги Фармонини ижроси бўйича энди энг чекка қишлоқлар ҳам барча инфратузилма яратилган гўшаларга айланиб бормоқда. 
Мазкур Фармон билан жорий йил юртимизнинг ҳар бир тумани ва шаҳарида, авваламбор, олис ва табиий иқлим шароити оғир ҳудудларда 3 тадан қишлоқ (маҳалла)да аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларни таъминлашга, мазкур ҳудудлар қиёфасини замонавийлаштиришга ва унда истиқомат қилувчилар учун иш ўринларини яратиш чоралари кўрилиши белгиланди. Республика бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига аҳоли ишончли тарзда ичимлик сув билан таъминланмоқда. Қишлоқларни туман маркази билан боғлайдиган йўллар қуриляпти, реконструкция қилиниб, таъмирланаяпти. Маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан қишлоқ ички йўллари ва пиёдалар йўлаклари барпо этилиб, таъмирланмоқда. Йўлбўйлари ободонлаштирилиб, кўкаламзорлаштирилмоқда. Санитария иншоотлари ва ирригация тизимлари барпо қилиниб, автобекатлар қурилмоқда. Умуман, электр таъминоти, алоқа тизими, аҳолига суюлтирилган газ ва кўмир ёқилғисини узлуксиз етказиб бериш масалалари ҳал этилмоқда. Боғча, мактаб ва оилавий поликлиникалар қурилмоқда. Бозор инфратузилмаси объектлари, сервис шохобчалари, ҳаммомлар барпо қилинмоқда.
Бугун 23 октябр куни Сариқтепа МФЙ да обод қишлоқ очилиши байрам тадбирлари бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими М.Турдиев, сектор раҳбарлари ва Нуроний отахон ва онахонлар, шунингдек маҳалла фаоллари иштирок этди.
тумандаги Сариқтепа махалласида 5665 нафар ахоли, 770 та хонадон бўлиб, ушбу хонадонлардан 597 та уй-жойни таъмирланди. Сариқтепа маҳалласида  
3.9 км йўлларга асфалт ётқизилди, 7.2 км ички хўжалик йўлларини таъмирланди, 1.8 км пиёдалар йўлаклари ташкил этилди, 2 км ирригатция тармоклари тортилди, 20 минг кв.метр дарахт ва гулзорлар ташкил этилди, 40 дона тунги ёритиш устунлари ўрнатилди, 5 км устунларга электр кабел тортилди, 3 км янги ичимлик суви тармоғи тортилди, 1 дона сув иншооти қурилиб сув чиқарилди, 125 дона электр таянч устунлари ўрнатилди, 7.4 км электр тармоклари таъмирланиб сим тортилди, 1 та янги трансформатор ўрнатилиб 3 та транформатор таъмирланди, 293 та суюлтирилган газ балони билан таъминланди, 597 та якка тартибдаги уй-жойларни таъмирланди. 
 
Шунингдек: 
Маҳалладаги  48-сонли мактаб мукаммал таъмирланди, Сариқтепа ҚВП биносини реконструкция қилинди.  
Махаллада ташаббускор хомийлар томонидан Савдо мажмуаси, Сартарошхона, этикдўзлик, тикувчилик цехи, автотеххизмат биноси курилди.

 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15