"Туман ҳокими" кубоги учун мусобақа ташкиллаштирилди

Ургут туманида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 28 йиллик байрами муносабати билан Муҳтарам Президентимиз белгилаб берган 5 та муҳим ташаббус ижросининг 2-, ва 5 бандлари ижроси буйича  тумандаги 1-сектор ҳудудидаги Ғиштмачит маҳалласида жойлашган 63-умумтаълим мактабида спортнинг футбол, валебол,  шахмат, шашка, стол тенисси, арқон тортиш, тош кутариш

турлари бўйича "Туман ҳокими" кубоги учун мусобақа ташкиллаштирилди. Спорт мусобақасида 1-сектордаги 25 та умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва уюшмаган ёшлардан 2500 нафардан ортиқроғи қамраб олинди. Спорт турлари бўйича ғолиб бўлган 176 нафар спортчилар туман ҳокимлиги "Фахрий ёрлиғи" ва совғалари билан тақдирланишди.

Шунингдек спорт тадбирида Фарғона шаҳрида ўтказилган қувноқ стартлар Республика  мусобасида фахирли 3-ўринни қулга киритишган 3-умумтаълим мактабининг "Чинор" жамоасининг 14 нафар ва 65-умумтаълим мактабининг 3-нафар ўқувчилари Ўрта Осиё бўйича қул жанги мусобақасида фахирли 1-ўринни қулга киритган  Аззамов Одилбек,  Эрназаров Муҳаммадали, 2-ўринни қулга киритган  Эргашов  Наврўзларга  туман ҳокимлиги ташаккурномаси ва совғалари топширилди.

Ташаббуснинг 5 банди ижроси таъминлаш бўйича туман  ҳокимлиги томонидан Ғиштмачит, Оқмачит, Бирлик, Мангитобод МФЙда яшовчи иш билан банд бўлмаган ёшлар ва аҳоли учун меҳнат ярмаркаси ташкиллаштирилди. Ярмаркада 46 нафар фуқароларга ишлаб чиқариш корхоналарида йўлланмалар берилди.

2015-2019 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15