ЯНГИ ТИКУВ ЦЕХИ ИШГА ТУШДИ

Шаҳримиздаги Навоий шоҳкўчасида "АЙ ЮЛДУЗ ТЕКС" масъулияти чекланган жамиятига қарашли тикув цехи иш фаолиятини бошлади.. Тадбиркор Фурқат Эркинов туман Ёшлар иттифоқи ҳузуридаги "Ёшлар - келажагимиз" жамғармаси кўмагида "Ҳамкорбанк"дан бир миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, Хитойдан 20 та тикув машинаси, 20 та безак берувчи, 1 та катта попур гули босадиган тикув машиналари олиб келди. Натижада 35 нафар опа-сингилларимиз муқим иш ўрнига эга бўлди.

Ҳозир цехда 10 дан зиёд турдаги бежирим либослар тайёрланмоқда. Улар қисқа фурсатда ўз харидорларини топяпти.

- Келажакда тикув цехини кенгайтириб, яна қўшимча 15 та иш ўрни ташкил қилмоқчимиз, - дейди цех иш юритувчиси Улуғбек Ҳайдаров.

Очилиш маросимида туман ҳокими М.Турдиев, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Жасур МАМАДАМИНОВ

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15