Тумандаги Мирзабоғлон-Чеп маҳалласи марказида “Ёшлар-келажак бунёдкори” ва  “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида  фистивал ўтказилди.

Ургут туманида жорий йилнинг 22 май куни Ўзбекистон “Ёшлар иттифоқи” вилоят Кенгаши ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида тумандаги Мирзабоғлон-Чеп маҳалласи марказида спортнинг  футбол, шахмат, шашка, стол тенниси, миллий кураш  ҳамда 3 км.  масофага  югуриш бўйича қизлар ва ўғил болалар ўртасида марофон, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, робототехника  ҳамда “Ёшлар-келажак бунёдкори” ва  “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида  фистивал ўтказилди.
Байрам тадбири бошланиши арафасида маҳалладаги 14-мактабнинг  539 нафар ўқувчиларига вилоят мусиқали ва драма театри актёрлари иштирокида “Она юраги” номли саҳна куриниши, 74-мактабнинг 531 нафар ўқувчиларига “Тинчлик ортида” номли   бадиий фильм номойиш этилди.

Фистивал спорт ва маданий тадбирларга қушилиб кетди ва шу ҳуддуда яшовчи 13 та чегара ҳудудига яқин бўлган маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 1500 га яқин ёшлар иштирок этишди.  
Байрам тадбирида ҳудуд  ёшлари учун  “Ҳоким ва ёшлар”, “Депутат ва ёшлар” учрашуви ташкиллаштирилди.
Шунингдек туман тиббиёт бирлашмасининг малакали мутахассислари иштирокида бепул тиббий кўрик бўлиб ўтди.      

Хусусан, биринчи ташаббус бўйича - ёшларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб этишга оид дастур лойиҳасига кўра ҳудуд ёшлари учун маҳалла марказидаги амфитеатрда вилоят ва Республикадан келган таниқли хонандалар иштирокида байрам дастури номойиш этилди.
Ушбу спорт фестивалида 1500 га яқин ёшлар қамраб олинди ва фистивал ғолибларига диплом ва қимматбаҳо совғалари  топширилди.

 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15